Жаҳон | 09:43 / 24.11.2016
4032
1 дақиқада ўқилади
Британия бош вазири: Brexit Буюк Британиянинг НАТОдаги муҳим ролига таъсир қилмайди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашув вақтида Британия Brexit’дан кейин ҳам альянсда муҳим роль ўйнашни давом эттиришини айтди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати сайтида маълум қилинди.
"Столтенберг Буюк Британия ташкилотда аъзолик учун зарур бўлган ЯИМнинг 2 фоизи миқдорида мудофаа харажатлари даражасини қўллаб-қувватлаб ва Шарқий Европада жойлаштириш учун кучларни ажратиб, блокда етакчи роль ўйнашини маъқуллади", дейилди хабарда.
Бундан ташқари, Мей ва Столтенберг АҚШдаги президентлик сайловларини муҳокама қилишди ва трансатлантик хавфсизликни мустаҳкамлаш зарурлиги фикрини билдиришди.
Мавзуга оид
21:07 / 20.09.2024
Осиёда НАТОнинг ўхшаши ташкил этилиши мумкин
15:30 / 20.09.2024
НАТОнинг иккита штаби Финландияда жойлаштирилади
22:28 / 19.09.2024
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Хитой билан урушга тайёргарлик режасини эълон қилди
22:00 / 18.09.2024