Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФАнинг янги рейтингида Ўзбекистон 14 поғона пастлади
Ўзбекистон терма жамоаси 24 ноябрь куни эълон қилинган ФИФАнинг янги рейтингида 62-ўринни эгаллади.
Ноябрь ойида 2та учрашув ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси бу сафарги рейтингда катта йўқотишга учраган. Ўтган ой рейтингда 617 очко билан 48-ўринда бўлган Самвел Бабаян шогирдлари янги рейтингда бир йўла 59 очкони йўқотиб 558 очко билан 62-ўрингача тушиб кетди. Бу 14 поғона пастлаш демакдир.
Осиё минтақасида Ўзбекистондан кейинги ўринларда турган Япония (45) ва мағлубиятига қарамай, Саудия Арабистони (56) терма жамоалари рейтингда Ўзбекистонни қувиб ўтган.
Осиё бўйича Эрон энг яхши натижани кўрсатган - 797 очко билан 30-ўрин. Корея Республикаси эса 699 очко билан 37-ўринда.

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита учрашувда майдонга тушди. Биринчи учрашувда Иордания терма жамоаси кичик ҳисобда мағлуб этилган бўлса, иккинчи, ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги учрашувда Жанубий Корея терма жамоасидан мағлубиятга учради.
Мавзуга оид
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
10:10 / 09.06.2026
Жаҳон чемпионати ҳаками АҚШга киритилмади
20:05 / 28.05.2026
Мундиал чипталари нега рекорд даражада қимматлашиб кетди?
23:06 / 21.05.2026