Жамият | 14:11 / 25.11.2016
9045
2 дақиқада ўқилади

Хитой ҳукумати Шинжон аҳолисига паспортларини топширишни мажбурий қилиб қўйди

Фото: Reuters

Хитой ҳукумати Шинжон Уйғур мухтор тумани аҳолисини ўз паспортларини маҳаллий полиция участкаларига доимий сақлаш учун беришларини мажбурий қилиб қўйди, деб хабар бермоқда Хитойнинг The Global Times нашри ўз манбаларига таянган ҳолда.

Бу чора “жамоат хавфсизлигини” ушлаб туриш мақсадида амалга оширилаётгани билан изоҳланди. Амалдорларнинг ваъда беришича, бундай амалиёт оддий инсонлар ҳаётига таъсир кўрсатмайди, бироқ жиноий иш қўзғатилган ва аввал гумон остида бўлганларнинг хорижга чиқишининг олдини олади.

The Global Times’нинг кўрсатишича, бир неча йил аввал бир қатор давлат хизматчиларига паспортларини ҳукуматга сақлаш учун бериш мажбурий қилиб қўйилган, бироқ 2015 йилда Шинжон ҳукумати бу борадаги сиёсатни бироз юмшатди. Ўзгаришларда туристик мақсадда паспорт олган фуқаролар уларни ўзларида сақлаб, полицияга фақатгина хорижга оилавий шароити ёки бизнес-мақсадда боришни режалаштирган кишилар ҳужжатини топшириши ҳам назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Шинжон Уйғур автоном туманида асосан мусулмон уйғурлар истиқомат қилади. Уларнинг кўпчилиги Хитой томонидан нотинч деб қабул қилинувчи Туркия билан қариндош-уруғчилик ва маданий алоқаларга эга. Сўнгги йилларда эса ушбу ҳудуд ва ХХРнинг бошқа туманларида терактлар сони кўпайган. 

Нашрнинг таъкидлашича, охирги пайтларда Хитой ҳукумати хитойлик мусулмонларнинг ҳар кунлик ҳаёти ва ташқи қиёфасига ҳам қатъий талаблар қўймоқда. 
 

Мавзуга оид