Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги заводда содир бўлган портлаш қурбонлари сони 12 кишига етди
Хитойнинг Аньхой провинциясидаги заводда содир бўлган портлаш қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга кўра, 12 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланиб, “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, портлаш 8 ноябрь куни Таншу шаҳридаги саноат паркида жойлашган заводда бўлган эди. Воқеа пайтида у ерда 15 киши ишлаётган эди. Аввалроқ бир нафар ишчи ҳалок бўлгани, 11 нафари эса бедарак йўқолгани хабар қилинганди.
Маҳаллий ҳукуматнинг сўнгги маълумотларига кўра, бедарак йўқолганларнинг барчаси ҳалок бўлган, уларнинг жасадларини қутқарувчилар топишган.
Портлаш сабабларига ойдинлик киритилмаган, суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
12:24 / 10.06.2026
Балашихада яна бир генерал ўлдирилди
09:11 / 10.06.2026
Доғистонда магистрал газ қувурида портлашлар юз берди
22:15 / 09.06.2026