Жаҳон | 16:32 / 25.11.2016
29598
1 дақиқада ўқилади

Путин хавфсизлигига масъул генерал ҳибсга олинди

Фото: Twitter/@spektronline

Россия Федерал қўриқлаш хизмати ходими, генерал Геннадий Лопирев қонунчиликни бузганликда гумон қилиниб қўлга олинган, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. Бу ҳақда ФҚХнинг ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар маркази баёнот берган. 

«ФҚХнинг Кавказдаги бўлинмаларида ўтказилган ички текширувлар давомида мавжуд қонунчилик меъёрлари жиддий бузилгани аниқланган», — дейилади хабарда. Ҳозирда, тўпланган ҳужжатлар тергов идораларига топширилган. Ҳозирча, қандай қонунбузарликлар ҳақида гап бораётганига ойдинлик киритилмаган. 

Мавзуга оид