Юнкер: Евроиттифоқ Туркияга "ақл ўргатиши" шарт эмас
Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер Евроиттифоқ Туркияга "ақл ўргатиши" шарт эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Юнкер шанба куни Euronews'га берган интервьюсида "Европанинг Туркияга "ақл ўргатиш"дан тийилишини истардим", деб айтди.
У Анқара қочқинлар инқирози туфайли муҳим ҳамкор ҳисобланиши ва Туркиянинг 3 миллиондан ортиқ қочқинни қабул қилганлигини таъкидлаб, Европанинг бундай йўл тутмаганлигига ишора қилди.
"Туркия Европадан кўп ишларни амалга оширмоқда. Шундай экан, биз бу борада сўз очганимизда бироз камтарроқ бўлишимиз керак", - қўшимча қилди у.
Туркиянинг ЕИга тўлиқ қўшилиш жараёни ҳақида Юнкер шундай деди: "Туркия ЕИ аъзоси бўлиш учун барча шартларни бажаришга тайёрми? Ўйлашимча, Туркия бу саволни ўзига бериб кўрмаган". У буни савол сифатида берилмаганини қўшимча қилди.
Шунингдек Юнкер Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни кўпдан буён билишини айтди.
"Мен уни сўнгги 17-18 йилдан бери танийман. Мен уни яхши биламан, у ҳам мени худди шундай", - деди Юнкер.
Мавзуга оид
18:44
Европа янги энергетика инқирозига дуч келмоқда — ОАВ
23:32 / 21.11.2024
Еврокомиссия раҳбари самолётда тоби қочган йўловчига биринчи ёрдам кўрсатди
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024