Ўзбекистонда мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий қуввати 832 минг тоннага етказилди
“Ўзэкспомарказ”да қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига ихтисослаштирилган “UzAgroExpo – 2016” ҳамда “UzProdExpo – 2016” XII халқаро кўргазмалари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур кўргазмада Хитой, Беларусь, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Польша, Нидерландия, Россия, Туркия, Украина каби давлатларнинг етмишдан ортиқ компанияси иштирок этди.
Ўтган йили Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 230 корхона, 77 минг 800 тонна сиғимга эга бўлган 114 янги совутиш камераси ташкил этилди ва модернизация қилинди. Мамлакатда мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий қуввати 832 минг тоннага етказилди.
Соҳада қўлга киритилаётган муваффақиятлар чет эллик сармоядорлар, йирик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш компанияларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини тобора оширмоқда. Улар ўзларининг замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва жиҳозлари, боғ ҳамда иссиқхоналарда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, ветеринария препаратлари, уруғлик донни саралаш машиналари, ресурс тежамкор технологияларини таклиф этишмоқда.
Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларда қатнашаётган хорижий компаниялар сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.
Кўргазмаларда бир қатор хорижий компанияларнинг стендлари ҳам эътиборни тортди. Бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари, озиқ-овқат саноати ускуналари, музлатиш қурилмалари, мевани қайта ишлаш ускуналари ва бошқа кўплаб жиҳозлар намойиш этилди. Хусусан, Италия ва Хитой, Эрон давлатлари ишлаб чиқарувчиларининг мева-сабзавотни тозалайдиган ускуналари, полиз маҳсулотлари сифатини аниқлайдиган мосламалари, турли музлатгич агрегатлари, вакуумли тўлдиргичлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024