Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МЮ» ўз майдонида «Вест Ҳэм»ни енга олмади
«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 13-тури доирасида «Вест Ҳэм Юнайтед»ни қабул қилди. «Олд Траффорд»да кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ Диафра Сахонинг голи эвазига меҳмонлар олдинга чиқишди.
21-дақиқада «МЮ» Златан Ибраҳимовичнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи бўлим давомида манкунианликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо агрессив ҳаракатлари туфайли ўйин арбитри Жонатан Мосс томонидан қизил карточка билан жазоланиб, трибунага ҳайдалди.
Ўйинда ҳисоб ўзгармади ва Моуриньо жамоаси қаторасига тўртинчи дурангни қайд этди.
Параллел равишда кечган ўйинда«Саутҳемптон» «Эвертон» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Манчестер Юнайтед – Вест Ҳэм 1:1
Голлар: 0:1 – 2 Сако, 1:1 – 21 Ибраҳимович.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Джонс, Дармиан, Валенсия, Лингард (Феллайни, 85), Погба, Эррера, Мата (Мхитарян, 65), Рэшфорд (Руни, 65), Ибрагимович.
Вест Ҳэм – Рэндолф, Коллинз, Огбонна, Крессуэлл, Антонио, Нобл, Куяте, Лансини (Айю, 74), Обианг, Пайет (Фегули, 90), Сако (Флетчер, 66).
Огоҳлантиришлар: Погба (27), Феллайни (88), Крессуэлл (90), Валенсия (90).
Мавзуга оид
15:54 / 08.11.2025
«МЮ» «Тоттенҳэм»га қарши, Италияда дерби, «Барселона»да яна қийин сафар. Кун ўйинлари анонси
11:18 / 06.01.2025
«МЮ» уйғонди ва «Ливерпул»га кураш таклиф қилди
15:54 / 15.01.2024
«МЮ» ҳужумчилари гол ура бошлади, Испанияда пешқадам очко йўқотди. Европада кун ўйинлари
15:36 / 08.05.2023