Спорт | 10:11 / 28.11.2016
4253
2 дақиқада ўқилади

ХОҚ президенти Токиодаги олимпия ўйинлари тарихдаги энг ғаройиб беллашувлар бўлишига ишонч билдирди

Фото: ТАСС

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада тарихдаги энг инновацион тадбирга айланишидан умидвор. Бу ҳақда президентнинг ўзи ХОҚнинг Токиодаги дебрифинги очилиш маросимидаги видеомурожаатида сўз юритди.

“Бизнинг фикримизча, Токиода тарихдаги энг инновацион ўйинлар ўтказилади”, - таъкидлаб ўтди Бах.

“Токио-2020” ташкилий қўмитаси раҳбари Есиро Мори эса Япония ўйинлар омадли ўтиши учун барча ҳаракатни амалга оширишини ваъда берди. “Спорт келажакни ўзгартиши мумкин бўлган ўзига хос кучдир. Биз Олимпиада эстафетасини муносиб тарзда узатиш учун барча нарсани қиламиз”, - таъкидлаб ўтди у.

Дебрифингда иштирок этган Токио губернатори Юрико Коикэ эса шаҳар ҳукумати Олимпиада 2020 га тайёргарлик доирасида 3R принципи – такрорий фойдаланиш, қисқартириш, қайта ишлашдан (Reuse, Reduce, Recycle) фойдаланаётганлигини маълум қилди.

Маълумот учун, ХОҚ дебрифинги давомида турли мамлакатлар вакиллари тажриба алмашиб, Олимпия тадбирларини ўтказувчи шаҳарлар келажаги борасида сўз юритадилар.

ХОҚнинг умид қилишича, Рио-2016 тажрибаси кейинги ёзги ва қишки Ўйинларни қабул қилувчи – Пхенчан, Токио ва Пекин каби Осиё шаҳарларига жиддий ёрдам беради.

Мавзуга оид