Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХОҚ янги раҳбари расман фаолиятини бошлади
Томас Бах ХОҚ президенти лавозимини Кирсти Ковентрига топширди.
Сузиш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Кирсти Ковентри расман Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти лавозимида иш бошлади. Лозаннада унинг ваколатларини топшириш учун махсус маросим бўлиб ўтди.
Ковентри ХОҚни 2013 йилдан бери бошқариб келган Томас Бах ўрнини эгаллади. Март ойида бўлиб ўтган сайловда Зимбабве вакили ғалаба қозонган эди.
Бах 41 ёшли Ковентрига Олимпия уйининг рамзий калитини топширди.
Ковентри Бахга миннатдорчилик билдирди ва энг яхши жамоага эга бўлишга ваъда берди.
Ковентри Афина ва Пекин Олимпиадаларида 200 метрга чалқанча сузишда ғолиб чиққан. Шунингдек, олимпиаданинг тўртта кумуш ва битта бронза ва жаҳон чемпионатининг учта олтин медалига эга.
Мавзуга оид
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
09:03 / 12.02.2026
ХОҚ Берлин олимпиадаси рамзлари туширилган футболкани сотувдан олиб ташлади
19:15 / 10.11.2025