Фан-техника | 21:53 / 28.11.2016
7146
1 дақиқада ўқилади

Марсда лабиринтга ўхшаш ғаройиб соҳа суратга олинди

ESA/DLR/FU Berlin, CC BY-SA 3.0 IGO

Европа космик агентлиги Mars Express орбитал станцияси томонидан суратга олинган ноодатий, лабиринтга ўхшаш, геологик тузилма сурати билан бўлишди. 

Бу тузилма сайёра шимолий ярим шарининг шарқий қисмида, Утопия текисликларида жойлашган. Суратда тасодифий йўналган "блок"ли соҳа кўриниб турибди. Олимларнинг таъкидлашларича, бундай тузилмалар Ерда соҳиллардан узоқ масофадаги океан тубида учраб туради. 

Геологларнинг фикрича, улар бир қатор сабаблар - жинсларнинг ўз оғирлиги остида бузилиши, ғовакли ердан суюқлик ажралиши, локал тектоник фаоллик туфайли шаклланади. 

Олимларнинг фикрича, Марсдаги ғаройиб полигонли соҳа муз билан қопланган юзада ҳалокатли сув тошқини рўй бериши натижасида ҳосил бўлган бўлиши мумкин. 

 

Мавзуга оид