Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МСК раиси Россия ОАВ вакиллари билан учрашди
Telegram.me
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида 2016 йил 28 ноябрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов сайловни ёритиш учун мамлакатимизга келган Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Марказий сайлов комиссияси раиси журналистларни сайлов комиссиялари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.
Учрашувда Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида Президентлик институти асосий ўрин тутиши алоҳида таъкидланди. Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилганидек, Президент давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Президент фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир.
Сайлов кампанияси эълон қилинганидан бошлаб шу кунга қадар мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситаларида 15 минг 845 та материал эълон қилинди.
Тадбирда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Мавзуга оид
17:26 / 14.03.2026
Мерц АҚШнинг Россия нефтига қарши санкцияларни юмшатишини қоралади
16:28 / 14.03.2026
Россиянинг Харкив вилоятига зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди
13:37 / 14.03.2026
Зеленский: АҚШ санкцияларни юмшатиши Россия позициясини фақат мустаҳкамлайди
13:27 / 14.03.2026