Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида босқинчилик йўли билан ўғирликни амалга оширган жиноятчилар ушланди
Фото: © Fotolia
“На посту” нашрининг хабар беришича, пойтахтнинг Шайҳонтоҳур туманида содир бўлган ҳодисада Саида Қозимова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) жабр кўрган. Унинг уйига бостириб кирган босқинчилар 20 миллион сўмдан ортиқ пул маблағларини, бир неча мобил телефони, шунингдек, заргарлик буюмларини ўмариб кетишган.
Шу туманда рўй берган яна бир ҳолатда эса уч кишидан иборат жиноий гуруҳ Ҳамид Сафаровнинг уйига бостириб кириб, пичоқ билан пўписа қилган ҳамда йирик пул маблағлари, заргарлик буюмларини ўмаришган.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида эса Зилола Зокированинг хонадонига олти киши бостириб кирган. Улар аёлнинг бўйнига пичоқ тираб, пул ва барча қимматбаҳо буюмларини беришини талаб қилишади. Хонадондан топилган минг АҚШ долларидан кўпроқ пул маблағи, учта қимматбаҳо узук ва зиракларни олиб, воқеа жойидан яширинишади.
Нашрнинг хабар беришича, учта ҳолатда ҳам жиноятчилар тезкор тадбир давомида ушланган.
Мавзуга оид
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
12:49 / 02.01.2026
Тошкентда ерости йўлида телефон олиб қочган шахс ушланди
14:56 / 17.12.2025
Олий суд: 273-модда билан судланганлар сони 2,8 мингдан ошди
13:11 / 08.11.2025