Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp'да фойдаланувчиларнинг ўзи тарқатган вирус пайдо бўлди
Фото: dailystar.com
WhatsApp мессенжерида фойдаланувчиларнинг ўзи тарқатган вирус пайдо бўлди, деб хабар беради TelecomDaily.
Потенциал жабрланувчига дўстлари ёки танишлари томонидан келувчи хатларда юборилувчи матннинг турли дизайнини танлаш имконини берувчи таклиф келади. Агар ҳавола бўйича кирилса, махсус вируслар саҳифасига тушиб қолиш мумкин. У ерда сиз WhatsApp'даги 15та дўстларингизга хабар жўнатиб, «фаол фойдаланувчи эканлигингизни тасдиқлашингиз» керак бўлади.
Саҳифанинг ўзида жабрланувчининг мессенжерига кириш имкони йўқ, бироқ у WhatsApp'ни очувчи ҳаволаларни ва ундаги контактлар рўйхатини генерация қилиши мумкин. Шундан сўнг агар қайсидир контакт танланса, унга худди шу каби хабар юборилади.
Фойдаланувчи спам юборса, аслида троя оти бўлган мобил дастурни юклаб олиши мумкин.
Мавзуга оид
19:48 / 26.01.2026
Нипаҳ вируси Ўзбекистонда қайд этилмади – Санэпидқўмита
02:00 / 26.01.2026
Нипах вируси: қандай юқади ва нимаси билан хавфли?
02:10 / 25.01.2026
Ҳиндистонда эпидемияга айланиши мумкин бўлган бедаво вирус тарқалмоқда
21:40 / 20.01.2026