Жаҳон | 21:08 / 29.11.2016
4878
1 дақиқада ўқилади

China Southern Airlines авиакомпаниясининг собиқ раҳбари катта миқдорда пора олишда айбланмоқда

Фото: avia2.ru

Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпаниясининг собиқ раҳбари Си Сяньминь 7,89 млн юан (1,14 млн доллар) миқдорида пора олишда айбланмоқда. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Си Сяньминь хизмат мавқеидан фойдаланишда ва 2005 йилдан 2014 йилгача ўз ўғли орқали ёки шахсан пора олишда айбланмоқда", деб айтилган судга берилган айблов баёнотида.

Собиқ амалдорнинг иши Шэньчжэнь шаҳри халқ судида кўрилмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид