Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған ЕИга бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилиш билан таҳдид қилди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған унинг давлатида Европа Иттифоқига муқобил бошқа ҳамкорлар борлигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Истанбулдаги анжуманда Туркия президенти Анқара "Европа Иттифоқи китобини ёпмаганини", бироқ Туркияда бошқа муқобил ҳамкорлар борлигини айтди.
Эрдўғаннинг айтишича, потенциал ҳамкорлар билан музокаралар амалга оширилиш босқичида турибди
"Биз ўз йўлимизни улардан бири билан давом эттиришимиз мумкин", деб айтиб ўтди Эрдўған.
У шу тариқа ўтган ҳафтада Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокараларни тўхтатишни тавсия қилган Европа парламентининг баёнотига изоҳ берди.
Аввалроқ Эрдўған Туркия ЕИга "исталган йўл билан" киришни истамаётганини айтганди ва Европарламентга "ўз ўрнини билиши лозимлигини тавсия қилганди".
Мавзуга оид
15:55
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026