Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда хусусий самолётларни ижарага бериш хизмати ишга тушди
Фото: © CNN
Ҳиндистоннинг бадавлат кишилари транспорт воситаси сифатида кўпинча хусусий самолётларни танлашади. Лайнерлар ижараси — тез ўсаётган саноат бўлиб, Каника Текривал асос солган реактив самолёт ва вертолёт ижарага бериш бўйича янги JetSetGo стартапи жуда яхши ишламоқда. Бу ҳақда CNN Money нашри хабар беради.
Ҳиндистонда авиатрафик ўтган йилнинг ўзида 20 фоизга ўсади. Шу кўрсаткич бўйича мамлакат Буюк Британиядан ўзиб кетиши ва IATA (International Air Transport Association) маълумотига кўра, 2016 йилга келиб авиацион бозор катталиги бўйича дунёда учинчи ўринни эгллаши мумкин.
Capgemini берган маълумотга кўра, мамлакатда 200 мингга яқин миллионерлар яшайди. Текривал JetSetGo стартапига 2012 йил асос солади, ҳозир у 28 ёшда. Лойиҳани ривожлантириш йўлида қиз гендер тенгсизлигига дуч келди, бундай муносабатлар эса уни асло қўрқитмади: 21 ёшида у саратонга чалинди, даволангач, инсон истаган мақсадига ета олиши мумкинлигини тушуниб етди.
JetSetGo мижозларининг умумий капитали 100 млн долларни ташкил этади.
Саёҳат учун улар 16 ҳаво кемасидан исталганини танлаш мумкин. Қисқа парвоз нархимижозларга 3000 долларга айланади, узоқ давом этувчи саёҳат эса 300 минг долларни ташкил этади.
JetSetGo биринчи иш кунидан бошлаб жуда даромадли бўлди, хизмат маржаси ўртача тахминан 11 фоизни ташкил этади. Текривал сўзларига кўра, бунда пухта танланган стратегия хизмат қилади: компания ўз лайнерларини сотиб олиш ғоясидан воз кечди.
Каника Текривал фикрича, Ҳиндистонда ҳозирча бор-йўғи 300га яқин (АҚШда уларнинг сони 40 мингни ташкил қилади) хусусий самолёт мавжуд бўлиб, шахсий парвозларга бўлган қизиқиш тобора ортмоқда.
Мавзуга оид
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
20:39 / 11.04.2026
Хонандалар тўлаган солиқлар кескин камайгани маълум бўлди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
10:10 / 04.04.2026