Спорт | 18:42 / 29.11.2016
5567
2 дақиқада ўқилади

«МЮ» раҳбарияти Моуриньонинг ҳаракатларидан норози бўлмоқда

«Манчестер Юнайтед» жамоаси вице-президенти Эд Вудворд Жозе Моуриньони АПЛнинг 13-тури доирасида «Вест Ҳэм»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйин давомида қизил карточка олгани учун жаримага тортмоқчи эмас.

Шу билан биргаликда клуб раҳбарияти португалиялик мутахассиснинг FA томонидан бир ой ичида учинчи марта айбланишидан норози бўлмоқда.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти вакилларининг фикрича Моуриньо бундай ҳаракатлари билан жамоанинг кейинги 27 йилдаги энг ёмон стартидан бошқаларни чалғитмоқчи бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо лондонликлар жамоасига қарши ўйин вақтида Поль Погбага симуляция учун сариқ карточка кўрсатган ҳакам Жонатан Мосснинг қарорига кескин равишда норозилик билдирганди ва ҳакам унга қизил карточка кўрсатиб, уни трибунага ҳайдаганди. FA Моуриньони рухсат этилмаган ҳаракатларни содир этишда айблади.

Мавсум аввалида АПЛнинг барча мураббийлари ўйин вақтида сув идишларини улоқтириш жазоланиш хусусида огоҳлантирилади.

Моуриньо ўтган ойда «Ливерпуль»га қарши ўйинда ҳакамлик қилган Энтони Тэйлор шаънига ҳақоратли сўзлар айтгани учун 50 минг фунт миқдорида жаримага тортилган ва 1 ўйиндан дисквалификация қилинганди. Унинг «Вест Ҳэм»га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун 2 ўйиндан дисквалификация қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

Мавзуга оид