Саудия Арабистонида ҳарорат кескин пасайиб, қор ёғди
Саудия Арабистонида кутилмаганда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, қор ёғди. Қиш арафасида мамлакат бўйлаб кўп ёғингарчилик кузатилди, жалалар баъзи шаҳарлар ва аҳоли пунктларида сел оқишига сабаб бўлди. Бу ҳақда қиролликнинг бош метеорологик бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ёмон об-ҳаво шароити туфайли автомобиль ҳаракати издан чиққан. Пойтахт ҳудудда ғайриодатий паст ҳароратлар туфайли қор ёғган. Чўллар қор билан қопланган.
Об-ҳаво мутахассислари ёғингарчилик Ар-Риёд ҳудудида, Шарқий вилоятда, Макка ва Мадинада, қиролликнинг жануби-ғарбий шаҳарларида бутун ҳафта давомида ёғишидан огоҳлантиришмоқда. Қироллик қутқарувчилари мамлакат аҳолиси ва меҳмонларини эҳтиёткор бўлишга ва иложи бўлса кўчага чиқмасликка чақирганлар.
Мавзуга оид
08:20 / 11.09.2024
«Умра – 2024» янги мавсуми бошланди
09:44 / 29.06.2024
Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этгани айтиляпти
18:28 / 24.06.2024
Ҳаж мавсумида вафот этганлар сонининг кўплиги сабаблари маълум қилинди
20:14 / 20.06.2024