Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгар ходим жазога тортилди
Сирдарё вилояти кардиология диспансери ходими Даврон Ғиёсов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан Республика кўрик-танлови ғолибаси бўлган Санъатхон Йўлчиевага мукофот тариқасида берилган “Нексия” русумли автомашинани унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари сўрайди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Фирибгар 800 АҚШ долларини ўзига, 400 АҚШ долларини эса гўёки соғлиқни сақлаш соҳасидаги айрим шахсларга бериши лозимлигини айтиб, ғолибанинг ишончига кирмоқчи бўлади.
С.Йўлчиева ўз навбатида бу сўров ноқонуний ҳаракат эканлигини англаб, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.
Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган тадбирда Даврон Ғиёсов 1200 АҚШ долларини Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Суд ҳукми билан Даврон Ғиёсовга нисбатан тегишли жазо тайинланди.
Мавзуга оид
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
22:59 / 05.05.2026