Жаҳон | 16:07 / 30.11.2016
15470
2 дақиқада ўқилади

МРБ ХХ асрнинг махфий харитасини очиқ кўриш имконини тақдим этди

Фото: Central Intelligence Agency / Flickr

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси ХХ асрнинг етмиш йиллик тарихини қамраб олган ўнлаб хариталарни эълон қилди. Бу ҳақда Popular Mechanics нашри маълум қилмоқда.

Хариталар ичида 1941-1942 йиллардаги рус фронти, Япониянинг 1945 йилги таъсир майдони ва Берлиннинг 1945 йилги оккупация қилинган ҳудудлари тасвирланганлари ҳам бор. Шунингдек, улар орасида халқаро савдо алоқалари акс этган, Антарктида қидирув ишларига мўлжалланган ва Кубада 1962 йилда жойлаштирилган ракеталар харитасини ҳам учратиш мумкин.

МРБ булардан ташқари расмий ёки махфий тадбирларга оид бир қанча суратларни ҳам эълон қилган. Булар орасида 1961 йилда Вьетнам харитаси фонида турган Жон Кеннеди ва 1970 йилда суратга олинган Ричорд Никсоннинг Камбоджа харитаси ёнида турган суратлари ҳам бор.

Мавзуга оид