Спорт | 19:38 / 30.11.2016
4212
1 дақиқада ўқилади

«Шахтёр»нинг Украина Кубогидаги ўйини майдон музлаб қолгани туфайли ўтказилмай қолди

Украина Кубоги чорак финали доирасида ўрин олган «Полтава» – «Шахтёр» ўйини қолдирилди.

Бунга «Локомотив» стадионининг музлаб қолган майдони сабаб бўлди. Маълум бўлишича, ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида стадион чими музлаб, майдонга ёпишиб қолган.

Бундан ташқари, «Нефтяник-Укрнефть» – «Динамо» Киев ўйини ҳам шундай сабаб билан қолдирилиши эҳтимоли мавжуд.

Мавзуга оид