Астрономлар Ер яқинидаги энг кичик астероидни ўлчашди
Аризона университети сайёрашунос олимлари Ерга яқин жойлашган энг кичик астероид - 2015 TC2 объекти параметрлари, вазни ва бошқа хоссаларини ўрганиб чиқишди. Astronomical Journal'да шу мавзуда мақола чоп этилди.
"Ерга яқин жойлашган астероидларнинг физик хоссаларини ўрганиш жуда муҳим, чунки улар инсониятга катта хавф солишлари мумкин. Челябинск узра портлаган метеороиднинг диаметри атиги 20 метр бўлган, лекин у ўнлаб одамларга жароҳат етказган", - дейди Тусондаги (АҚШ) Аризона университети олими Стивен Теглер.
Сўнгги бир неча ўн йилликларда бутун дунё олимлари ер яқинидаги астероидларни фаол кузатишмоқда ва улар борасида ўзига хос "ёзувлар" олиб боришмоқда. Олимлар бу йўл билан астероидларнинг инсониятга қанчалик таҳдид солишини тушунишга ҳаракат қилишмоқда. Ер яқинида астероидлар шу қадар кўпки, астрономлар уларнинг Ерга қулаш хавфини баҳолаш учун махсус жадвал тузишларига тўғри келган.
2015 TC2 ҳеч қачон метеорит бўла олмайди - унинг ҳажми ва вазни Ер атмосфераси билан "учрашиш" учун жуда кичиклик қилади. Олимларнинг ҳисобларига кўра, унинг диаметри - 1,7дан 3,3 метргача. У кремний тоғ жинсларидан иборат ёрқин сатҳга эга. Астероид катта тезликда - ҳар икки дақиқада бир марта айланади.
Мавзуга оид
00:35 / 08.10.2024
ESA 2022 йилда йўналиши ўзгартирилган астероидга ўз миссиясини учирди
20:47 / 03.10.2024
Олимлар Ерда динозаврларнинг қирилишига олиб келган астероид ёлғиз бўлмаганини аниқлади
11:21 / 23.09.2024
Ер “иккинчи Ой”га эга бўлади, фақат бу вақтинча давом этади
12:18 / 05.09.2024