Бинали Йилдирим: Биз ЕИни ҳимоя қилишга мажбур эмасмиз
Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг сўзларига кўра, унинг мамлакати ЕИни минтақавий таҳдидлардан муҳофаза қилишга мажбур эмас, Анқаранинг эса сабр косаси тўлмоқда.
"Туркия Европанинг минтақавий таҳдидлар қаршисидаги энг йирик кафолатидир. Агар биз сўнгги беш-олти йилда ана шу таҳдидларга қарши турмаганимизда, Европа уларга қарши туролмаган бўлар эди. Аммо сабримизнинг ҳам чегараси бор. Биз Европани минтақадан келиб чиқаётган хатарлардан доимо ҳимоя қилишга мажбур эмасмиз", — деган Йилдирим, Туркия саноатчилари ва тадбиркорлари Ассоциациясининг Анқарада бўлиб ўтган йиғилишида. Унинг сўзларини Anadolu агентлиги келтирган.
Туркия ҳукумати раҳбари шунингдек, Европада исломофобия ва ксенофобия ҳолатлари кучайиб бораётганидан хавотирларини билдирган.
"Европада ирқий кайфиятлар кучайиб бормоқда ўнг кучлар ўз ўринларини мустаҳкамламоқда. 2017 йилда Европанинг беш давлатида сайловлар бўлиб ўтади. Бу ноаниқлик мавжудлигини кўрсатади", — деб қўшимча қилган Йилдирим.
Маълумки, Туркия ўтган асрнинг ўрталаридан ЕИга аъзо бўлиш учун музокаралар олиб боради. Шу йилнинг март ойида ЕИ мамлакатлари ва Анқара муҳожирлик инқирозига барҳам бериш бўйича қўшма режани тасдиқлашди. Унга кўра, Грецияга Туркия ҳудудидан келган барча ноқонуний муҳожирларни Туркияга қайтариш, суриялик қонуний муҳожирларни "бирга бир" қоидаси асосида қабул қилишни назарда тутади.
Ушбу келишувлар доирасида, ЕИ турк фуқаролари учун виза чекловларини бекор қилиши керак эди. Бунинг учун, Анқара ташкилотнинг визаларни бекор қилиш бўйича бошқа талабларини ҳам ўринлатиши лозим эди.
Мавзуга оид
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024