Қирғизистонда турк мактаблари ёпилмайди
Қирғизистон давлат раҳбари Атамбаевнинг ваъда беришича, республикадаги «Себат» номли турк мактаблари тармоғи ёпилмайди, аксинча қайта ташкил этилади. Алмазбек Атамбаев, ўзининг йилдаги сўнгги матбуот-анжуманида шу ҳақда сўз юритган.
Президентнинг сўзларига кўра, у Фатҳуллоҳ Гулен ташкилоти ҳақида эшитмаган, шу боисдан мактабларни Туркияда давлат тўнтаришини уюштирган ташкилотга нисбат бериш ахмоқликдир.
«Мен Таълим вазирлиги «Себат»ларнинг муассиси бўлишига келишиб олдим. Ҳар эҳтимолга қарши. Улар шунчаки мактаблар эканини билсамда. Уларни қирғизча «Сапат»га алмаштиришади. Уларни ёпмаймиз», - деган Алмазбек Атамбаев.
«Кимдир уларни ёпмоқда, бироқ, бизга сифатли мактаблар керак. Улардаги назоратни кучайтирамиз. Туркия билан келишмовчиликка Россия самолёти билан боғлиқ ҳодиса юзасидан берган баёнотим сабаб бўлганди. Аммо, кейинчалик Туркия буни тан олди. Бизга “катта оға”лар керак эмас, қандай яшашни ҳам ўргатишларига муҳтож эмасмиз», - деган Алмазбек Атамбаев.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024