«Милан» қишда молиявий таъминотсиз қолиб кетиши мумкин
Италиянинг «Милан» клуби январ ойидаги трансферлар мавсумида янги футболчиларни сотиб ололмаслиги мумкин.
Football Italia нашрининг Gazzetta dello Sport‘га таяниб хабар беришича, ҳужжатлардаги турли хил бюрократик муаммолар туфайли жамоанинг янги эгаси бўладиган Хитой компанияси томонидан миланликларни молиялаштириш имконияти бўлмай қолиши мумкин.
Ҳозирда «россонерилар» раҳбарияти Хитой концорсиуми молиялаштиришини ҳисобга олиб, январдаги трансферлар вақтида «Челси»дан Сеск Фабрегас, «Лацио»дан Кейта Бальде ва «Ҳоффенҳайм»дан Себастьян Рудини сотиб олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Милан» Хитойнинг Sino Europe Sport компаниясига расман 13 декабрь куни сотилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:12 / 23.04.2024
Дербида муштлашув ва четлатишлар. Италияда чемпион расман аниқ бўлди
13:01 / 21.01.2024
Италияда можаро, «Арсенал»да 5 та гол. Европада кун ўйинлари
13:23 / 14.12.2023
«ПСЖ» амаллаб ўлим гуруҳидан чиқди, «Барса» аутсайдерга ютқазишни «уддалади». ЕЧЛда сўнгги тур ўйинлари
16:37 / 28.11.2023