Жамият | 10:49 / 01.12.2016
12354
2 дақиқада ўқилади

Обаманинг Нобель тинчлик мукофотини қўлга киритгани яна бир бор баҳсларга сабаб бўлди

Фото: © Flickr

АҚШ президенти Барак Обама Нобель тинчлик мукофотига лойиқ бўлган ёки бўлмаганини энди тушуниш мумкин. Шундай жавоб Обама матбуот котиби Жон Эрнест томонидан журналистларнинг масала юзасидан берган саволига қайтарилди. Манбага кўра, савол осиёлик эркак томонидан йўлланган. 

"2009 йилда Обама Нобель мукофотини олиш учун лойиқ иш қилмади, дейишди, - деди Оқ уй вакили. Орадан саккиз йил ўтгач, кишиларнинг ўзи бунга баҳо бериши мумкин. У бутун дунё бўйлаб манфаатларимиз ва америка халқини ҳимоя қилди", - қўшимча қилган у. "Президентимиз жуда катта ишни амалга оширди", - дея Обама вакили ишонтирмоқчи бўлган.

Эрнестнинг қўшимча қилишича, "баъзи ҳолатларда у америкалик ҳарбийларга кишиларни ўлдириш ҳақида қарор беришга мажбур бўлди. Улар америкаликларни ўлдирмоқчи бўлишган аслида". Унинг айтишича, Обама АҚШ манфаатларини бутун дунё бўйлаб ҳимоя қилишга ҳаракат қилган. У шу мақсадда жаҳоннинг бошқа етакчилари билан ҳарбий кампаниялар бўйича баҳс-мунозараларга киришгани ҳам айтиб ўтилди. 

Бироқ, Обаманинг президентлиги даврида Америка тўхтовсиз уруш олиб бораётгани ҳақида лом-лим дейилмаган. Эрнест шунингдек, Афғонистон ва Ироқдаги ҳолат, шунингдек айнан Обама пайтида бошланган Ливиядаги ҳарбий операция оқибатлари ҳақида ҳам тўхталмади. 

Нобель мукофоти мавзуси Обаманинг мукофотни қўлга киритган америкалик лауреатлар билан учрашуви аввалидан ташкил этилган брифингда баҳсларга сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, таниқли қўшиқчи, адабиёт бўйича Нобель лауреати Боб Дилан Оқ уй раҳбари билан учрашувга келмайди.

Мавзуга оид