Фан-техника | 19:55 / 02.12.2016
14588
2 дақиқада ўқилади

Америка компанияси биринчи водородли юк машинасини тақдим этди

Фото: © Nikola Motor Company

Американинг Nikola Motor Company компанияси батареяларни қувватлантириш учун водород ёқилғисидан фойдаланувчи дунёдаги биринчи юк машинасини тақдим этди. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчи сайтида хабар берилган.

Модель Nikola One номини олди. У литий-ионли аккумуляторларда ишловчи бутунлай электрлаштирилган юк машинаси. У ҳаракатланганда водород ёқилғи элементларидан қувват олади.

Nikola One узоқ масофаларга ҳаракат қилишга мўлжалланган бўлиб, йўл захираси 1287-1931 километр атрофида баҳоланган. 1000 от кучига тенг бўлган машина олти ғилдиракли бўлиб, унинг оғирлиги 8,2-9,5 тонна атрофида бўлади.

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, бундай машиналарнинг энг биринчиси 2020 йилда ишлаб чиқарилади. Лизинг дастури захираси тугамайдиган водород ёқилғиси ва 72 ой ичидаги доимий хизмат кўрсатишни ўз ичига олган.

Бундан ташқари, Nikola Motor ўзининг заправка станциялари тармоғини қуришни ҳам режалаштирмоқда.

Фото: © Nikola Motor Company
Фото: © Nikola Motor Company
Фото: © Nikola Motor Company
Фото: © Nikola Motor Company

Мавзуга оид