Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram'нинг 2016 йилдаги энг машҳур фойдаланувчилари номи ошкор этилди
Фото: android4e.com
Instagram 1 декабрь куни 2016 йил якунларини сарҳисоб қилди. Унга кўра дунёдаги энг машҳур саҳифалар, хэштеглар ҳамда геотеглар маълум қилинди. Бу ҳақда TJ компания вакилларига асосан хабар берган.
Instagram’да энг машҳур бўлган шаҳар рўйхатининг биринчи поғонасини Нью-Йорк эгаллади. Кейинги ўринлар Лондон ва Москвага насиб этди. Шунингдек, рўйхатда Сан-Паулу, Париж ва Санкт-Петербург шаҳарлари ҳам бор.
Сервиснинг энг машҳур фойдаланувчилари орасида эса биринчи ўрин қўшиқчи ва актриса Селена Гомесга насиб этди. Унда 103 миллион обуначи бор. Кейинги ўринларни Тэйлор Свифт (93,9 миллион), Ариана Гранде (90,3), Бейонсе (89,3) ва Ким Кардашьян (88,3) банд этди.
Дунёдаги энг машҳур жойлар рўйхатидан эса Disney кўнгилочар боғлари, Universal Studios кўнгилочар масканлари ва Нью-Йоркдаги марказий боғ ўрин эгаллади.
Мавзуга оид
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
20:34 / 16.01.2026
Австралия ижтимоий тармоқларда болалар даврини тўхтатди: қарийб 5 миллион аккаунт чекланди
12:55 / 12.01.2026
Антивирус компанияси миллионлаб Instagram фойдаланувчиларининг маълумотлари сизиб чиқишини қайд этди. Instagram рад қилди
18:56 / 02.01.2026