Афғонистон раҳбари эстремизмга қарши кураш бўйича янги таклифни илгари сурди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани "Осиё юраги" халқаро конференциясининг вазирлар кенгашида, мамлакатидаги экстремизмга қарши кураш учун янги фонд ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.
"Осиё юраги" конференцияси 2011 йилдан бери ҳар йили Истанбулда ўтказилади. "Истанбул жараёни" деб ҳам аталувчи анжуман Афғонистоннинг бевосита қўшнилари ва минтақадаги йирик давлатларни бирлаштиради. Унинг вазирлар даражасидаги кенгаши 4 декабрь куни Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрида бўлиб ўтди.
"Терроризмга қарши кураш учун жамғарма зарур. Покистон Афғонистонни қайта тиклаш учун 500 миллион доллар ажратишини билдирди. Бу жамғарма, экстремистларга қарши самарали курашишда қўл келади. Чунки, тинчликсиз ҳар қандай ёрдам халқимиз талабига жавоб бермайди", — деган Ғани ўз маърузасида.
Мавзуга оид
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00 / 02.11.2024