Жамият | 20:51 / 04.12.2016
11234
2 дақиқада ўқилади

Махсус репортаж: Сайловнинг сўнгги дақиқалари

Сайлов жараёнлари ҳам ўз якунига етди. Фуқаролар  сайловда фаол иштирок этишди. Kun нашри мухбири ҳам ёпилишидан аввал сайлов участкаларида бўлиб, сайловчиларнинг таассуротлари билан бўлишди.

Нормуҳамедова Феруза:

Бугун кузатувчи бўлиб иштирок этдик. Шу ўринда ўз овозимизни ҳам бердик. Сайлов жараёни ҳаққоний ўтди. Маҳалламиз фуқаролари чиқиб, ўз номзодларига фаол тарзда овоз беришди.

Ҳожиакбарова Шарифа:

Сайловда биринчи маротаба иштирок этмоқдаман. Аввалига қандайдир қўрқув бор эди. Бироқ бугунги кун худди байрамдек ўтди. Биз овоз бериб сайлаган инсон муносиб юртбоши бўлишига ишонамиз. 

 

Мирзахўжаев Шариф, тадбиркор:

Кун давомида баъзи ишлар билан банд бўлганим учун кечки пайт сайловда овоз беришга ташриф буюрдим. Эртага натижаларни интиқлик билан кутаман.


Маҳбуба Аминова, комиссия аъзоси:

Сайлов жараёни жуда уюшқоқлик билан ўтди. Барча фуқаролар кўтаринки кайфиятда ўз ихтиёри билан овоз берди. Бугунги сайлов чиройли якун топганидан хурсандман.

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид