Пентагон раҳбари Россия билан ҳамкорлик қилиш имкониятига изоҳ берди
АҚШ Россия билан икки давлат манфаатлари мос келадиган йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятини қўллаб-қувватлаши керак, деб айтди Пентагон раҳбари Эштон Картер. Картер бу ҳақда Калифорния штатида хавфсизлик бўйича ўтказилган форумдаги нутқида айтиб ўтди.
Картер Россиянинг Украина ва Суриядаги ҳаракатларини танқид қилди ҳамда Москвани киберҳужумларда айблади. Унинг айтишича, бу ҳаракатлар ўз қадамлари учун жавоб берадиган давлатдан кутиладиган ҳаракатлар эмас.
Картернинг айтишича, Вашингтон Москва билан "совуқ уруш ҳам, иссиқ уруш ҳам" истамайди. Картер АҚШ "Россияни душман сифатида кўрмоқчи эмаслигини, бироқ ўз иттифоқдошларини ҳимоя қилишини" таъкидлаб ўтди.
Картер НАТОнинг Европадаги ҳарбий мавжудлигининг кенгайтирилиши ва Москва томонидан гўёки "тажовузкор ҳаракатлар"нинг ушлаб турилишини эслатиб ўтди. "Бироқ шу билан бирга бизнинг манфаатлар мос келадиган йўналишларда Россия билан ҳамкорлик учун эшикларни очиқ ушлаш керак", деб айтди Картер.
Картер ўзининг вориси генерал Жеймс Маттис ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. "Мен Жим билан кўп йил давомида бирга ишлаганман, у менинг дўстим ва мен у ҳақда яхши фикрдаман", деб айтган Картер ўз вориси ҳақида.
2 декарбда АҚШ конгресси қуйи палатаси АҚШнинг 2017 йил учун мудофаа бюджети қонун лойиҳасини тасдиқлади. Қонунда жумладан Россия билан ҳарбий ҳамкорлик қилишга тақиқлов кўзда тутилган.