Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти бўлгани билан табриклади
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимига сайлангани билан табриклади.
Давлат раҳбари ўзининг табрик телеграммасида маълум қилишича, 2016 йилнинг 4 декабрь кунги сайловда Шавкат Мирзиёевнинг ғалаба қозониши ўзбек халқининг кенг қўллаб-қувватлови ҳамда ишончини кўрсатиб берди.
«Чуқур ишонаманки, сизнинг раҳбарлигингиз остида Ўзбекистон Республикаси ўзининг барқарор ривожланиш йўлида давом этади», - дейилади телеграммада.
Алмазбек Атамбаев Ўзбекистоннинг тайинланган президенти Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ ва давлат ишларида муваффақият тилаган.
Эслатиб ўтамиз: МСК раиси сайловчиларнинг 88,61 фоизи Либерал-демократлар партияси номзоди Шавкат Мирзиёев учун овоз беришганини эълон қилди. Шавкат Мирзиёев номзодини 15 906 724 киши қўллаб-қувватлаган. Эндиликда ушбу номзод кейинги 5 йил муддатда Ўзбекистон президенти ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026