Жамият | 08:41 / 05.12.2016
5557
2 дақиқада ўқилади

Битирувчи муваффақиятсиз фаолияти сабаб Оксфордни судга берди

Фото: Getty Images

Оксфорд университети битирувчиси таълим даргоҳига қарши бир миллион фунт стерлинглик даъво киритди. Даъвонинг мазмуни "ёмон ва зерикарли таълим" бўлиб, бу ҳолат битирувчининг омадли фаолият олиб боришига тўсқинлик қилган. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

38 яшар Фаиз Сиддиқий (Faiz Siddiqui) Оксфорд коллежларидан бири Брасеносда замонавий тарихдан сабоқ олган. Унинг фикрича, тижорат соҳасида омадли халқаро адвокат бўлиши мумкин эди, бироқ бунга 16 йил олдин коллеж томонидан имтиҳонларга қўйилган ёмон баҳолар тўсқинлик қилган. Шунингдек, Сиддиқийнинг маълум қилишича, у ҳинд тарихи курсидан паст баҳо олган, чунки ўқитувчилар машғулотларга “бепарво” ёндашишган.

Оксфорд университетида бу даъвони асоссиз ҳисоблашмоқда, чунки Сиддиқийнинг битириб кетганини анча йиллар бўлган.

Газетанинг маълум қилишича, агар бу ишда Сиддиқий ғолиб келса, бу бошқа талабаларга ҳам мазкур йўналишда шикоят билдиришларига йўл очиб беради.


 

Мавзуга оид