Исроил ва Туркия дипломатик муносабатларни қайта тикламоқда
Исроилнинг 2010 йилдан буён Туркиядаги биринчи элчиси илк марта душанба куни турк давлати раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ишонч ёрлиғини топширди. Бу икки мамлакат муносабатлари нормаллашуви йўлида қўйилган муҳим қадамдир. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Эйтан Наэ Анқарадаги президент қароргоҳида Туркия раҳбари Р.Т.Эрдўған томонидан қабул қилинди. Ушбу учрашув муҳрланган видео Туркия президенти сайтида тақдим этилди. Унда Эрдўғаннинг янги элчини илиқ қарши олганини кўриш мумкин.
Манбага кўра, Ноэнинг бу ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг устувор жиҳатларидан бири энергетика соҳасига тааллуқли бўлади.
Ноэ бунга қадар Исроилнинг Лондондаги элчихонасида миссия раҳбари ўринбосари ва Исроилнинг Озарбойжондаги элчиси лавозимларида ишлаган.
Туркия ва Исроил муносабатлари 2010 йилда исроиллик аскарларнинг Ғазо секторига ҳужумидан сўнг ёмонлашган эди - улар кемага ҳужум қилиб, 9 нафар турк фуқароси ва 1 нафар Туркия-Америка фуқаролигига эга шахсни ўлдиришган.
Турк фуқароларидан бири Уғур Сулаймон Сўйлемиз деярли 4 йил давомида кома ҳолатида бўлиб, 2014 йилда ҳаётдан кўз юмди. Бу Туркия ва Исроил ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига сабаб бўлди.
Сентябрь ойида Исроил Туркияга компенсация сифатида 20 миллион евро (18 миллион евро) тўлади ва бўлиб ўтган воқеалар учун узр сўради.
Икки мамлакат ҳам Мави Мармара воқеасидан кейинги олти йиллик баҳслардан кейин ўз элчиларини тайинлашга қарор қилишди.
Ўтган ойда Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг маслаҳатчиси Кемал Ўкем Анқаранинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланганди.
Ўкем дипломатик келишувни тасдиқловчи сўнгги қадамни ташлаб, 12 декабрдан ишга киришади.
Мавзуга оид
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024