Жаҳон | 10:11 / 05.12.2016
6234
1 дақиқада ўқилади

Карачидаги меҳмонхонада юз берган ёнғин инсонлар умрига зомин бўлди

Фото: © AP

Покистоннинг Синд вилояти Карачи шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида содир бўлган ёнғин 11 кишининг ўлимига сабаб бўлган. 30 киши куйиш жароҳатлари олгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда "Доон" газетаси ёзмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса эрта тонгда "Рижент плаза" меҳмонхонасида юз берган. Ёнғин ошхонада пайдо бўлган ҳамда тезлик билан 6 қават бўйлаб тарқалган. Бунда меҳмонхона мижозларининг чиқиш йўллари тўсилиб қолган. 

Зудлик билан фожиа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни 3 соатдан кейин ўчиришнинг уддасидан чиқишган. Шу билан бирга, қидирув-қутқарув ишлари якунланмагани хабар қилинмоқда.

Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид