"Осиё юраги " давлатлари афғон қочқинларини уйларига барвақт жўнатмасликка чақирдилар
"Истанбул жараёни" анжумани давлатлари ўзларида афғон қочқинларини қабул қилган давлатларни токи қочқинларнинг жамиятга муваффақиятли реинтеграция қилинишлари учун шароитлар яратилмагунча, уларни Афғонистонга жўнатмасликка чақирдилар. Бу ҳақда Амритсарда ўтаётган "Осиё юраги" 6-анжуманида қабул қилинган декларацияда айтилган.
"Биз барча давлатларни Афғонистонда эркин, хавфсиз, босқичма-босқич тарзда, уларнинг қадр-қимматларига ҳурмат билан репатриация ва реинтеграция мумкин бўлмагунча, афғон қочқинларини чиқариб юбормасликка чақирамиз", дейилган декларацияда.
Кўпчиликлари Афғонистон билан чегарадош бўлган Эрон ва Покистонда бўлган, расмий мақом олмаган, ҳужжатининг амал қилиш муддати якунланган ҳамда ноқонуний йўл билан Покистон ҳужжатларини олган афғон қочқинларининг ўз уйларига қайтарилишлари масаласи жорий йилда Покистоннинг уларни чиқариб юбориш билан боғлиқ ҳаракатлари сабаб юзага келди.
"Осиё юраги" анжумани ҳар йили ўтказилади ҳамда "Истанбул жараёни" деб ҳам юритилади. Бу форматдаги биринчи анжуман 2011 йил ноябрда Истанбулда бўлиб ўтган. Афғонистоннинг қўшниларини (ҳам чегарадош давлатлар, ҳам минтақадаги йирик давлатлар) бирлаштирувчи бу анжуманнинг мақсади Афғонистондаги вазиятни у билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш орқали барқарорлаштириш ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00 / 02.11.2024