Йил бошидан бери Европа йўлида Ўрта ер денгизи қурбони бўлганлар сонига ойдинлик киритилди
4,7 минг муҳожир ёки қочқин йил бошидан бери Европа сари йўлга чиқиб, Ўрта ер денгизида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Бу ҳақда Миграция бўйича халқаро ташкилот хабар бермоқда.
У берган маълумотга кўра, 1 январдан буён Европага 351 080 одам етиб борган. Муҳожирларнинг асосий оқимини Греция (172 минг киши) ва Италия (173 мингдан зиёд) қабул қилган. 5,4 мингдан зиёд киши Испания қирғоқларига бориб тушган.
28 ноябрдан 4 декабрга қадар Грецияга 144 муҳожир ва қочқин борган бўлса, уларнинг сони Италияда 2272 нафарни ташкил этади. Грецияга борганларнинг асосий гуруҳини сурияликлар, афғонлар ва покистонликлар, Италияга борганлариникини эса нигерияликлар, эритреяликлар ва гвинеяликлар ташкил этади.
Йил бошидан бери 4715 киши денгизда ҳалок бўлган ёки бедарак кетган. Энг кўп қурбонлар Шимолий Африкадан Италия йўналиши бўйлаб ҳаракатланганларда кузатилган (4223 киши). Туркиядан Грецияга ҳаракатланганлардан 429 нафар, Шимолий Африкадан Испанияга бораётганлардан 63 нафар муҳожир ва қочқин ярим йўлда нобуд бўлган.
Мавзуга оид
23:26 / 24.09.2024
Италиядаги кўргазмада 57 ёшли эркак хитойлик ҳайкалтарошнинг санъат асарини синдирди
19:37 / 24.09.2024
Муҳожирлардан ҳимояланиш учун: Эрон Афғонистон билан чегарада девор қурмоқда
16:50 / 21.09.2024
Германияда қочқинлар сони янги максимал кўрсаткичга етди
11:10 / 21.09.2024