Қозоғистон президенти янги вазирлик ташкил этишни таклиф қилди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда NewTimes.kz ахборот агентлиги.
Назарбоев бу ҳақда Остонада саноатлаштириш куни доирасида ўтган телекўприк давомида маълум қилди.
"Ташқи савдо ва инвестициялар бирга бўлиши керак. Биз савдо бошқа вазирликда, инвестициялар эса бошқа вазирликда. Кимдир ҳар бир компания ортидан юриб, бу ерга жалб қилиши керак", деб мурожаат қилди Назарбоев Қозоғистон вазирлар маҳкамаси аъзоларига.
Назарбоев "нормал ишловчи давлатларда шундай эканлигини" қўшимча қилди.
"Бизда эса бу йўқ. Биз бу билан ким аниқ шуғулланишини белгилаб олишимиз керак. Бизда гапирадиган ва жалб қиладиган одамлар борми? Агар бўлмаса, унда улар ўрнига хорижликларни қўйиб, уларга пул тўлаш керак", деб айтди Назарбоев.
Назарбоев "кимдир экспорт билан шуғулланиши кераклигини" айтган.
"Ҳукумат қаерда савдо ва қаерда инвестициялар бўлиши кераклигини аниқлаб олиши лозим. Балки аслида Ташқи ишлар вазирлиги кўплаб давлатлардаги каби Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги бўлиши керакдир", деб таклиф билдирди Қозоғистон президенти.
Мавзуга оид
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» учун янги виза тури жорий этилди
17:12 / 02.11.2024