Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель тўққизинчи марта Христиан-демократик иттифоқ партияси раҳбарлигига сайланди
Германия канцлери Ангела Меркель тўққизинчи марта «Германия христиан-демократик иттифоқи» партияси раислигига сайланди. Бу ҳақда 6 декабрь куни Reuters агентлиги хабар берган.
Унинг номзодини Эссенда (Шимолий Рейн Вестфалия федерал ери) ўтказилган партия съездида иштирок этганларнинг 89,5 фоизи қўллаб-қувватлаган.
Партия раҳбари ҳар 2 йилда бир бор сайланади. Партияни 2000 йилдан буён Меркель бошқариб келмоқда. У 2014 йилда делегатларнинг 96,7 фоизи овози билан қайта сайланганди.
20 ноябрь куни Ангела Меркель тўртинчи бор Германия канцлерлиги учун номзодини қўйиши ҳақида эълон қилганди.
Сайловлар 2017 йилда бўлиб ўтади. Сўровларга кўра, уни немисларнинг 64 фоизи қўллаб-қувватлайди.
Маълумот учун, Германия тарихида илк аёл канцлер бўлган Ангела Меркель ушбу лавозимни 2005 йил, 21 ноябрдан бери эгаллаб келмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026