Жамият | 15:49 / 06.12.2016
20999
2 дақиқада ўқилади

Умрни узайтиришнинг оддий усули маълум қилинди

Фото: Fotoli

Халқаро олимлар гуруҳи кунига тахминан 20 грамм ёнғоқ истеъмол қилувчи кишилар саратон ва юрак-қон томир касалликларидан камроқ азият чекишларини аниқлашди. Тадқиқот натижалари BMC Medicine журналида чоп этилган мақолада келтирилган.

Биологлар ёнғоқ ва бошқа меваларнинг инсон саломатлигига таъсири борасидаги 29 илмий иш маълумотларини таҳлилдан ўтказишди. Тадқиқот ўз ичига ҳаммаси бўлиб 819 минг қатнашчини қамраб олган. Олимлар 12 минг юракнинг ишемия касаллиги ҳолати, 18 минг – саратон ва юрак-қон томир касалликлари, шунингдек 85 мингдан зиёд ўлим ҳолатларини кўздан кечириб чиқишди.

Тадқиқотчилар доимий равишда пекан, ўрмон ва грек ёнғоғларини, шунингдек ер ёнғоқни истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда. Ҳар кунлик таомга 20 грамм бундай маҳсулотни қўшиб ейиш юрак ишемияси билан касалланиш эҳтимолини 30 фоизга, саратон пайдо бўлишини 15 фоизга ва эрта ўлим ҳолати хавфини 22 фоизга пасайтирар экан. Олимларнинг сўзларига кўра, бундай маслаҳатга амал қилувчи инсонлар диабет ва респиратор касалликлар билан камроқ оғрийдилар. 

Маълумот учун, ёнғоқлар бириктирувчи тўқима, магний ва политўйинтирилмаган ёғларнинг катта миқдорига эга. Улар юрак-қон томир касалликлари билан оғриш хавфи ва холестерин даражасини камайтиради. Уларда саратон пайдо бўлишини олдини олувчи антиоксидантлар ҳам бор. 
 

Мавзуга оид