Жаҳон | 08:26 / 07.12.2016
4697
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда кучли зилзила содир бўлди, қурбонлар бор

Фото:BNPB/Twitter

Индонезияда 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида Аче ғарбий вилоятининг Пидиджая туманида 18 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган The Sydney Morning Herald туман раҳбари Саид Мульядига таяниб.

«Ўнлаб кишилар бинолар вайронаси тагида қолмоқда», - деган Мульяди.

Тахминий маълумотларга кўра, вайрон бўлган бинолар сони ўн еттитани ташкил этмоқда.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид