Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WP Пентагон 125 млрд долларлик харажатларни яширганини маълум қилди
Пентагон 125 млрд долларлик асоссиз харажатларни аниқлаган аутидорлик текширувининг натижалари ҳақидаги ҳисоботни йўқ қилишга қарор қилди. Бу ҳақда 6 декабрда интервью ва таҳририятга келган махфий ҳужжатларга асосланиб The Washington Post нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, 2015 йил январда Пентагонга 5 йил ичида 125 млрд долларни "осон тежаб қолиш" йўли таклиф қилинган ҳисобот тайёрланган. Ҳисоботда ҳарбийларни истеъфога кетказиш ва захирага жўнатишни кўзда тутилмаган ва бошқарув тузилмаларини оптималлаштириш таклиф қилинган: мисол учун, ҳарбийларни пенсияга барвақт жўнатиш, ташқи пудратчилар билан серхаражат лойиҳалардан воз кечиш ва ахборот технологияларидан фаолроқ фойдаланиш.
Аудиторлик текшируви қўшинларга деярли фойда келтирмаётган қўшимча лавозимларда миллионлаб ҳарбий ходимлар ишлаганини аниқлаган.
Пентагон раҳбарияти ҳисобот иқтибос келтираётган манбаларни махфийлаштиришга қарор қилган, эксперт хулосаси эса Пентагон сайтидан ўчириб ташланган. Нашрнинг айтишича, юқори лавозимдаги ҳарбий амалдорлар молиялаштириш кескин қисқариб кетишидан чўчиб кетишган.
Мавзуга оид
16:21 / 24.04.2026
Пентагон Эрон билан урушдаги ихтилофлар туфайли Испанияни НАТОдан четлатишни муҳокама қилмоқда
17:22 / 03.04.2026
Пит Ҳегсет уч нафар юқори мартабали генерални истеъфога чиқарди
14:08 / 29.03.2026
The Washington Post: Пентагон Эронда қуруқлик амалиёти ўтказишга тайёрланмоқда
19:47 / 18.03.2026