Жаҳон | 19:13 / 08.12.2016
5115
1 дақиқада ўқилади

БМТ ҳисоботи: Донбассда низо бошланганидан бери деярли 10 минг киши ҳалок бўлди

Фото: Getty Images

БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг миссияси Донбассдаги можаролар давомида инсон ҳуқуқлари, ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар борасидаги янги ҳисоботни тақдим этди. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасида хабар қилинган.

«Ҳалок бўлганларнинг умумий сони 2014 йилнинг апрель ойи ўрталаридан 2016 йил 1 декабрига қадар 9758 кишини, жароҳат олганлар эса 22 779 нафар инсонни ташкил этади», - дейилади ҳисоботда.

Таъкидланишича, бу маълумотлар ўз ичига Украина ҚК, оддий фуқаролар ва “қуролланган гуруҳлар аъзолари”ни қамраб олган.

Низо давомида 2 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари, шунингдек MH17 лайнери бортида бўлган 298 киши ҳалок бўлган.

Миссия жорий йилнинг 16 августидан 15 ноябрига қадар ҳарбий ҳаракатлар натижасида 32 фуқаронинг ҳалок бўлгани ва 132 кишининг жароҳат олганини қайд этди. 
 

Мавзуга оид