Спорт | 18:19 / 08.12.2016
8846
1 дақиқада ўқилади

Машҳур баскетболчилар ўйин вақти тугашини кутиб, Water Bottle Challenge ўйнашди

МБАнинг амалдаги ғолиби «Кливленд Кавальерс» аъзолари Леброн Жеймс ва Кайри Ирвинг «Нью-Йорк Никс» жамоаси билан кечган ғалабали учрашув якунида ўйин вақти тугашини кутиб, ичида сув бўлган бутилкани аниқ мўлжалга олишга ҳаракат қилиб кўришди. Уларнинг хатти-ҳаракати ESPN телеканали ходимлари эътиборини ўзига тортган.

Бунинг ўзига хос жиҳати шундаки – ўйинчилар идишни айлантирган ҳолда ташлашга уриниб кўришган. Баскетболчилар бунинг уддасидан чиқа олишмади. 

Рўй берган ҳолат эса томошабинлар ва ESPN ходимлари эътиборини ўзига тортган: тасвирчи ҳам ўйинни эмас, «Кавальерс» захира ўриндиғини суратга олишга тушиб кетди. 

Мавзуга оид