Ўзбекистон | 18:45 / 09.12.2016
5795
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Ҳамбургда европалик ҳамкасблари билан учрашди

2016 йилнинг 8 декабрь куни ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳамбург шаҳрида Польша Республикаси Ташқи ишлар вазири Витолд Ян Вашиковский, Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сиярто, Австрия Республикасининг Европа ишлари, интеграция ва ташқи ишлар масалалари бўйича федерал вазири Себастиан Куртс, Канада Ташқи ишлар вазири Стефан Дион билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий ва ҳамкорликни кенгайтириш учун йирик салоҳият эга бошқа соҳалардаги алоқаларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони ЕХҲТ ТИВКда иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини 4 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари ҳамда овоз бериш жараёнини мониторинг қилиш мақсадида 500дан зиёд халқаро кузатувчилар, жумладан ЕХҲТ ДИИҲБ ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар Миссиялари иштирок этгани тўғрисидаги маълумот билан таништирди.

Учрашувларда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид