Фан-техника | 21:13 / 09.12.2016
10150
2 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Apple Campus 2 манзараси

АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Хосе шаҳрида қурилаётган янги Apple Campus суратлари Франциянинг MacGeneration ресурси томонидан эълон қилинди. Унда, шунингдек, 2017 йилнинг бошида очиладиган кампуснинг қандай қурилаётгани ҳақида сўз боради.

Улкан ва экологик тоза

Apple Campus 2нинг қурилиши 2013 йилнинг ноябрь ойида бошланган эди. Объект 260 минг кв. км майдонни ўз ичига олган бўлиб, қиймати 5 млрд доллар, дея баҳоланган. Компания лойиҳачилари, таҳлилчилари, маркетологлари ва бошқа ходимларининг ишлаши ҳамда ҳордиқ чиқариши учун қуриладиган объектлар устида 5 мингдан зиёд мутахассис ишламоқда. Ҳудуднинг 20 фоизини айлана шаклда қурилган мажмуа эгаллайди, унинг 80 фоизи эса яшил ҳудуд ҳисобланади. Стив Жоббс кампусни ери тиллаларга бой Купертинода эмас, балки Калифорниянинг арзон туманида қуриш ғоясини илгари сурган эди.

Кампус очилганидан сўнг унда оддий ходимлар жойлаштирилади, сўнгра бошқалар. Компания янги Apple Campus 2 бошқа биноларга қараганда хавфсиз ва экологик тоза бўлиши билан фахрланмоқда.

Видеода унинг қурилиш жараёни тасвирланган эди, бу сафар унинг ичига разм солиш имконияти тақдим этилди.

Мавзуга оид