Ҳиндистон ва Вьетнам атом соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштиришмоқда
Ҳиндистон ва Вьетнам яқин кунларда атом соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида ҳукуматлараро келишувни имзолашлари мумкин. Бу ҳақида Economic Times нашри хабар берди.
Мазкур келишув Вьетнам Миллий ассамблеяси раиси Нгуен Тхи Ким Нганнинг Ҳиндистонга ташрифи давомида имзоланиши кутилмоқда. Таъкидлаш жоизки, у куни кеча бу мамлакатга ташриф буюрди ва якшанба кунга қадар шу ерда бўлади.
Келишув Ҳиндистоннинг вьетнамлик олимларга ядровий объектларда хавфсизлик чораларини яхшилаш учун малака оширишга ёрдам беришини кўзда тутади. Ҳиндистон ва Вьетнам 1986 йилдан бери тинчлик атоми соҳасида ҳамкорлик қилиб келади.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг сентябрь ойида Вьетнамга амалга оширган ташрифи чоғида томонлар атом бўйича музокараларини тезлаштиришга келишиб олишган.
Ҳиндистон Вьетнам билан атом соҳасида ҳамкорлик қилишга доир келишув тузган учинчи мамлакат бўлади. Бундан аввал шунга доир келишувлар РФ ва Япония билан имзоланган.
Шунга қарамай, ноябрь ойида Вьетнам Миллий ассамблеяси мамлакатда атом энергетикасини ривожлантиришдан воз кечиш учун овоз берди. Кейинчалик эса мамлакат ҳукумати бу Ханойнинг Москва ва Токио билан ҳамкорлигига таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024