Қозоғистонда кам бойитилган уран банки пайдо бўлиши мумкин
Қозоғистонда юқори бойитилмаган уран сақланувчи ўзига хос омборхона пайдо бўлиши мумкин. Қозоғистон парламенти юқори палатаси (Сенат) аъзолари республика ҳукумати ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) ўртасида мамлакатда кучсиз бойитилган уран банкини барпо этиш бўйича имзоланган келишувни ратификация қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.
2015 йил августида Қозоғистон Вазирлар маҳкамаси ва АЭХА Қозоғистон ҳудудида шундай банкни ташкил этиш бўйича битимни имзолаган эди. Ташкилотнинг бу турдаги банки, турли мамлакатларга ядро ёқилғисини узлуксиз етказиб беришни кафолатлайди. Қозоғистондаги банк мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Усть-Каменогорскдаги Ульбин металлургия заводи ҳудудида барпо этилади.
Кам бойитилган уран атом электрстанциялари учун ёқилғи тайёрлашда қўлланилади. Улар гексафторид кўринишида Европа стандартидаги идишларда сақланади. Ушбу уран захирасидан жаҳон уран бозорида тақчиллик юз бергудек бўлса, фойдаланилади.
Қонун лойиҳаси имзолаш учун давлат раҳбарига тақдим этилади.
Мавзуга оид
20:38 / 06.11.2024
Қозоғистонда аёлларнинг иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024