Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: ТИВ ва элчихоналар хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича фаолиятни кучайтиради
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик миссиялар мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишларни жадаллаштиради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 24 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган йиғилиш вақтида айтиб ўтган.
"Мамлакатимизда инвестиция сиёсатини кучайтириш масаласига биз алоҳида устувор аҳамият қаратамиз.
Хорижий сармояларни ва илғор технологияларни иқтисодиётга жалб этиш учун чет эллардаги дипломатик ваколатхоналаримиз жиддий иш олиб бориши лозим.
Бунинг учун Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини кучайтириш, чет мамлакатлардаги элчиларимиз нафақат сиёсий, айни вақтда юртимизга инвестицияларни жалб қилиш масалалари билан ҳам фаол шуғулланишлари даркор. Уларнинг бу борадаги фаолиятини назорат қилиш учун Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитасининг фаолият соҳаси ва ваколатларини кенгайтириш зарур, деб ҳисоблайман.
Бу қўмита халқаро иқтисодий ҳамкорлик, чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш масалалари бўйича парламент назоратининг муҳим бўғинига айланиши лозим.
Қўмита мамлакатимизга инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ишларнинг самарадорлиги, бу соҳадаги муаммолар, тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича тегишли идораларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриши мақсадга мувофиқ бўлади", деган Ўзбекистоннинг янги раҳбари.
Мавзуга оид
17:35 / 15.07.2026
Исломий инвестиция – у нима? Ҳар бир инсон инвестор бўла оладими?
11:57 / 14.07.2026
Пойтахт ҳокимлиги 2034 йилгача берилган реклама паспортларини бекор қилмоқчи: тадбиркор ва давлат органлари ўртасида ҳуқуқий баҳс юзага келди
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026